Янгиликлар / ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги иш ўринларига мутахассисларни таклиф қилади

28.09.2017 18:56 | ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов бошланганлигини эълон қилади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси қуйидаги бўлимларига мутахассислар танлов асосида ишга таклиф қилинади:

·         Спорт бўлими;

·         Маркетинг бўлими;

·         Матбуот хизмати (инглиз, рус ва ўзбек тилларини биладиган журналистлар);

Шунингдек,

-          Бухгалтер;

-          Кассир;

-          Юрисконсульт;

-          Халқаро алоқалар бўйича мутахассис;

-          Футбол ишқибозлари билан ишлаш бўйича мутахассис;

-          Котиб/иш юритувчи;

-          Ҳайдовчилар ҳам ишга таклиф қилинади.

Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:

- соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши;
- футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси;
- футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;
- хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши;
- компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни
info@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 14 22-8 30
2 Навбаҳор 14 20-8 27
3 Бунёдкор 14 20-14 26
4 Бухоро 14 20-17 25
5 Локомотив 14 21-15 22
6 Металлург 14 14-18 20
7 Насаф 14 16-14 18
8 Қизилқум 14 15-19 16
9 Қўқон-1912 14 9-12 15
10 АГМК 14 12-18 13
11 Сўғдиёна 14 10-21 12
12 Нефтчи 14 5-20 6

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Гонсалвеш Исмоил 7
2 Элгужа Григалашвили 7
3 Тиаго Безерра 6
4 Йован Жокич 5
5 Марат Бикмаев 5
6 Жавлон Иброхимов 5
7 Азизбек Турғунбоев 4
8 Омонов Арслонмурод 4
9 Раевац Филип 4
10 Неманья Йованович 4