Янгиликлар

«Навбаҳор» футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланди

03.10.2017 15:09 | ПФЛ

Олий Лига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан кейин матбуот анжуманида юз берган можаро туфайли «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан интизомий чора қўлланди.

Тақдим этилган видеолавҳа ва ҳар икки клубдан олинган тушунтириш хатларига асосан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 1-бўлим, 5.9 бандига мувофиқ «Стадионда жамоатчилик тартиби ва хавфсизликни таъминлаб бермагани» ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.57 («ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси томонидан текширилиши шарт бўлмаган ҳолатларда жарима қўллаши мумкин») бандига кўра «Навбаҳор» клуби 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди ва шунга ўхшаш ҳолат такрорланса янада қаттиққўл чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, шунга ўхшаш вазият яна такрорланса, «Навбаҳор» матбуот котиби Шавкат Содиқов ва хавфсизлик бўйича офицер Баҳодир Раҳмоновнинг эгаллаб турган лавозими кўриб чиқилиши ҳақида қарор чиқарилди.