Янгиликлар

"Навбаҳор" клуби фавқулодда йиғилиш ўтказди

03.10.2017 18:22 | ПФЛ

Олий Лига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” (Наманган) – “Пахтакор” (Тошкент) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида юзага келган можаро юзасидан  “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Йиғилишни “Навбаҳор” клуби директори Носир Султонов ўтказди ва унда юзага келган можаро сабаблари ўрганилганлиги ҳақида мажлис иштирокчиларига ахборот берди. Носир Султонов ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган клубнинг айрим ҳодимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилганини таъкидлади. Мажлисдан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ номига тушунтириш хати йўллади. Хатда бу каби ҳолатлар юзага келмаслигини кафолатланади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 23-тури доирасида 1 октябрь куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида можаро юзага келган.  Унинг натижасида туфайли “Навбаҳор” футбол клубига нисбатан интизомий чоралар кўрилгани ва 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган эди.