Янгиликлар / ПФЛ

Ойбек Қиличев 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатилди

23.10.2017 23:17 | ПФЛ

2017 йил 21 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор-Лочинлар” (Наманган) ўйинида “Навбаҳор-Лочинлар” футболчиси Ойбек Қиличевнинг рақиб футболчисига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Интизом қўмитаси ҳамда Ижроия Қўмитаси Бюроси томонидан ўрганиб чиқилди. Йиғилишларда Ойбек Қиличев ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелидаги 2-сонли ва 24 майидаги 5-сонли қарорларига кўра, унга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ва тайинланган жарималардан тўғри хулоса чиқарилмагани таъкидланди.

 

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюроси ўз қарорига мувофиқ Ойбек Қиличевга 10 миллион сўм жарима тайинлаб, уни 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарори матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6