Янгиликлар

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

24.10.2017 18:09 | ПФЛ

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

“Металлург”га қарши ўйинда ўзини тажовузкор тарзда тутгани учун майдондан четлатилган “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси И. Тошпўлатов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва 1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

“Ғаллаорол” жамоаси билан ўйин вақтида жамоадошига нисбатан очиқчасига ҳақоратли сўзлар ишлатган “Янгиер” клуби футболчиси Н. Давлатов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Насаф”га қарши ўтган Ёшлар Лигаси ўйинида майдонда ўзини тажовузкор тарзда тутгани учун майдондан четлатилган “Динамо” клуби ўйинчиси Б. Исроилов 3та учрашувга дисквалификация қилинди.