Янгиликлар

“Нурафшон” футбол клубини Ўзбекистон Биринчилигидан четлатиш ҳақида ЎзПФЛ Ижроқўми Қарори

30.10.2017 14:26 | ПФЛ

“Нурафшон” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Ўзбекистон Биринчилиги қатнашчилари сафидан чиқарилди.

“Нурафшон” ПФК 27-тур доирасидаги “НБУ-Осиё”га қарши баҳсга ҳамда 35-тур доирасидаги “Норин” клубига қарши баҳсларга ташриф буюрмагани ҳамда “Нурафшон” ПФК директори Д. Каримовнинг молиявий етишмовчиликлар тўғрисида йўллаган мактубига асосан Биринчи Лигадан четлаштирилди. 

Мусобақа регламентининг 4.26 бандига асосан “Нурафшон” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги сабабли қолган ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади.  Клуб ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клублари қайдномасига мусобақалар регламенти асосида рўйхатга киритилиш учун рухсат берилади.