Янгиликлар

“Насаф” тарбияланувчилари футбол мактаблари ўртасида Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби бўлди

07.11.2017 14:52 | ПФЛ

Бухоро шаҳрида Олий ва Биринчи Лига клублари қошидаги футбол мактаблари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилигида 2003–2004 йиллларда таваллуд топган футболчилар орасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Бугун, 7 ноябрь куни 3-ўрин учун баҳсда “Бухоро” ва “Бунёдкор” тарбияланувчилари ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда “Бухоро” 1:0 ҳисобида ғолиб чиқди ва бронза медалларига эга чиқди.

Финал беллашувида “Пахтакор” ва “Насаф” ўзаро беллашди. Мазкур тўқнашувда “Насаф” тарбияланувчилари 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритишди.

7 ноябрь, сешанба 

3 ўрин учун баҳс

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) 0:1

Финал

“Пахтакор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 1:2

Эслатиб ўтамиз, 9–14 ноябрь кунлари 2001–2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади. Унда жам 8 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради.

“А” гуруҳи

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1.

“Пахтакор” (Тошкент)

 

 

 

 

 

 

2.

“Уз-Жонг-Жу” (Андижон)

 

 

 

 

 

 

3.

“Насаф” (Қарши)

 

 

 

 

 

 

4.

“Нефтчи” (Фарғона)

 

 

 

 

 

 

 

Bгуруҳи

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1.

“Бунёдкор” (Тошкент)

 

 

 

 

 

 

2.

“Навбаҳор” (Наманган)

 

 

 

 

 

 

3.

“Бухоро” (Бухоро)

 

 

 

 

 

 

4.

“Динамо” (Самарқанд)

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур мусобақа ёш футболчиларни катта футболга тайёрлаш, селекция жараёнини ўтказиш, футболчилар орасидан муносибларини ташлаш учун хизмат қилади.