Янгиликлар / ПФЛ

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди

05.01.2018 23:55 | ПФЛ

5 январ куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ Жиззах вилоятига ташриф буюрди ва “Сўғдиёна” стадионидаги шароитлар билан танишди.

Умид Аҳмаджонов академия тарбияланувчилар билан учрашиб,суҳбат давомида ёш чарм тўп усталаридан уларга қандай шароит яратилганлиги ҳақида маълумот олди ва келажакда улардан бўлажак футбол юлдузлари етишиб чиқишигаишонч билдирди.

Шунингдек, ЎФФ президенти аёллар жамоаси  машғулотларига ҳам ташриф буюриб,уларнинг фаолияти билан ҳам танишди. Қолаверса, ЎФФ президенти “Сўғдиёна” спорт мажмуасида спортчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Умид Аҳмаджонов“Сўғдиёна” ПФК қароргоҳини ҳам кўздан кечирди. Мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган Александр Мочинов бошчилигидаги футболчилар машғулотларни кузатди ва футболчилар билан суҳбатлашди. ЎФФ президенти “Сўғдиёна” эндиликда юқори ўринлар учун курашувчи рақобатбардош жамоага айланиши лозимлиги таъкидлади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6