Янгиликлар / ПФЛ

Аёллар футзали: 14-чемпионат ўтказиладиган бўлди

05.02.2018 18:38 | ПФЛ

 

Мамлакатимизда аёллар футболи бўйича мавсум ҳар йили январь ойида футзал чемпионати билан старт олар эди. Бу йил маълум сабабларга кўра мусобақа муддати февраль ойига белгиланди. Шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида бошланадиган ва 14-маротаба ташкиллаштириладиган мамлакат чемпионатида иштирок этиш учун айни пайтда Қаршининг “Севинч”, Олмалиқнинг АГМК, Бекободнинг “Металлург” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари истак билдиришган. Иштирокчиларнинг умумий сони саккизтагача бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 марта ўтказилган чемпионатнинг барида “Севинч” жамоаси кичик олтин медаллар соҳиби бўлишган. Ўзбекистон Кубоги ўйинлари эса 11 маротаба ташкил этилган, шундан ўнтасида қаршиликлар бош соврин эгаси бўлган, бир маротаба бош мукофот Зарафшон шаҳрининг “Строитель” жамоасига насиб этган.

 

Аввалги чемпионатлардан фарқли ўлароқ, бу йилгиси пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6