Янгиликлар / ПФЛ

Ҳакамларимиз Туркияда йиғин ўтказишади

07.02.2018 16:19 | ПФЛ

 

Янги мавсумга хорижда тайёргарлик кўриш тобора одат тусига киряпти. Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда совуқ қиш ҳукм сураётган бир пайтда Туркия, БАА каби мамлакатларда ҳаво анча илиқ, қор-ёмғир муаммоалари йўқ. Энг муҳими, дунёнинг кўплаб мамлакатларининг номдор клублари, ҳатто терма жамоалари ҳам шу ерларда жам бўлишадики, бу ўртоқлик учрашувлари ўтказиш, таркибни назорат қилиб олиш имконини беради.

Бир қатор етакчи клубларимиз бу йил Туркияга сафар этишни лозим топишди. Энди навбат ҳакамларимизга ҳам келди. ЎФФ қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ 30 нафар ҳакамимиз ўн кунлик муддатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Туркия давлатининг Анталия шаҳрига сафарга отланишмоқда.

10-20 февраль кунларига белгиланган йиғинда 13 нафар Рефериларимиз ва 17 нафар Ассистентларимиз иштирок этишади. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар  бошқармаси бошлиғи Маъмуржон Саидқосимов раҳбарлик қилади. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб боради.

Йиғин доирасида бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқариш бўйича ҳозирдан келишувлар бошланган. Шулардан бири, 16 февраль кунига Словакия ва Тожикистон  мамлакатларининг 19 ёшгача бўлган терма жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариши бўйича таклиф олинган.

Туркия сафарида кўплаб тажрибали ҳакамларимиз қатнашмаяпти. Сабаби, уларнинг аксарияти шу муддатларда ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларига жалб этилган. Айтайлик, Р.Эрматов бошчилигидаги Ж.Саидов, А.Расулов, Ш.Қосимов гуруҳи 14 февралда, В.Коваленко раҳбарлигидаги Р.Серазетдинов, А.Усмонов гуруҳи эса 21 февралда Хитойда ўтадиган ОЧЛ учрашувларини бошқаришга таклиф этилган. И.Танташев бошчилигидаги Т.Гайнулин ва А.Цапенко гуруҳи 13 февралда Мальдив оролларида ўтадиган ОФК Кубоги баҳсларига бириктирилган. Равшан Эрматовнинг айни пайтда Қатар пойтахти Доха шаҳрида ташкиллаштирилган семинарда қатнашаётганини ҳам маълумот сифатида айтиб ўтиш жоиз.

Яна бир гап, Туркия сафари олдидан рўйхатга киритилган Азиз Асимовнинг сафар олдидан хужжатларида муаммо пайдо бўлгани учун унинг ўрнига яна бир тажрибали ҳакамимиз Ҳасан Рўзиев борадиган бўлди.

Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган ҳакамларимиз:

Реферилар

Зокиржон Қодиров              Навоий

Виктор Серазитдинов          Тошкент

Владислав Цейтлин              Тошкент

Ҳасан Рўзиев                        Тошкент

Темурбек Тўхтасинов          Андижон

Олимжон Толибжонов        Тошкент

Ахрол Рисқуллаев                Тошкент

Жасур Мухторов                  Тошкент

Аскер Нажафалиев               Тошкент

Фирдавс Норсафаров           Қашқадарё

Олим Тўйчибоев                  Фарғона

Акобирхўжа Шукуруллаев  Тошкент

Рустам Лутфуллин               Тошкент

Ассистентлар

Зиёдулло Абдураҳмонов      Андижон

Тимур Галеев                        Тошкент

Александр Сидоров              Тошкент

Ришат Нугманов                   Тошкент

Санжар Шоюсупов               Тошкент

Обид Жумаев                        Навоий

Руслан Самандаров              Навоий

Мўминжон Мажидов            Наманган

Расулжон Фозилов               Наманган

Александр Буров                  Бухоро

Равиль Шаяхметов                Тошкент

Артем Калинин                     Қашқадарё

Анваржон Маражабов          Андижон

Равшан Кападзе                    Фарғона

Дониёр Сайлавов                  Тошкент

Олимжон Абдувасилов         Тошкент

Ҳусниддин Шодмонов          Бухоро.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Анталияда Таиланд, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг ҳакамлари ҳам йиғин ўтказишган.                8 февралдан 60 нафарли делегацияси билан россиялик ҳакамлар ҳам ташриф буюришмоқда.

 

Ҳакамларимиз Анталияга 10 февраль тонгида Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйича сафарга отланишади.         

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6