Янгиликлар

“ЛОКОМОТИВ” – “АЛ-ВАХДА” (БАА).

07.02.2018 19:19 | ПФЛ

 

ОЧЛ. “В” гуруҳи. Тошкент.

“Локомотив” стадиони.  12 февраль. Соат 16.00.

  Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби - Тошкентнинг "Локомотив" клуби 12 февраль санасида Осиё чемпионлар лигаси -2018 мавсумининг гуруҳ босқич илк тур ўйинини ўтказади.

 "Темирйўлчилар" жамоасига 1-турда БААнинг етакчи клубларидан бири - Абу Дабининг "Ал Ваҳда" клуби рақиблик қилади. Учрашув "Локомотив" стадионида соат 16:00да бошланади.

  Мазкур баҳс пойтахтимизда миллий чемпионат янги мавсумининг илк ўйини бўлгани боис уни юқори савияда, байрамона кайфиятда ташкил этиш  учун катта тайёргарлик кўрилмоқда. 

 "Локомотив" мазкур ўйинга пухта тайёргарлик олиб борди. Жамоа мавсум олдидан иккита хориж йиғини ташкил этди. Дастлаб, декабрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида машғулотлар олиб борилган бўлса, сўнгра Туркиянинг Белек шаҳрида иккинчи ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди.     Жамоа янги мавсум олдидан ўз сафига 7 нафар футболчи қўшиб олди. Таркиб сезиларли даражада кучайтирилди. Клуб чемпионлар лигаси учун жами 27 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Уларнинг 4 нафари легионер футболчилардир.

 Ўйинни япониялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Тожо Минору. Унга қанотларда ҳамюртлари – Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса туркманистонлик Чоримурот Қурбонов бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – эронлик Иноят Маъсуд. Ўйинга комиссар сифатида Гонг конглик Чан Ка Чунг тайинланган.