Янгиликлар / ПФЛ

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди

09.02.2018 11:12 | ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизмати 2018 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз рўйхати (“заявка”лари)ни 9 февраль кунидан 20 февралгача ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари талаб этилади.

Аккредитация “заявкаси” намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, ушбу мавсумдан бошлаб, барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.   

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Тиаго Безерра 8
3 Жавлон Иброхимов 8
4 Элгужа Григалашвили 7
5 Холмуҳаммедов Мурод 7
6 Исмоил Гонсалвеш 7
7 Йован Жокич 6
8 Зохид Абдуллаев 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5