Янгиликлар

Аёллар чемпионати: “Севинч” чемпионликни деярли ҳал этди

06.03.2018 16:46 | ПФЛ

 

Пойтахтдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида аёллар ўртасида  футзал бўйича мамлакат чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари давом этмоқда. Чемпионликка асосий даъвогар икки клуб – “Севинч” ва “Металлург”нинг иккинчи ўйинида ҳам қаршиликлар муваффақият қозонишди. “Севинч”нинг собиқ аъзолари жам бўлган “Металлург”нинг асосий таркиби ҳам, иккинчи тўртлиги ҳам қаршиликлар олдида “ип эшолмади”. Ўзаро икки ўйин натижасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Севинч” навбатдаги чемпионликни деярли ҳал этиб қўйди.

Олмалиқнинг АГМК жамоаси эса бошқаларга голлари сонини кўпайтириш имконини беряпти. Жамоанинг асосий таркиби катта футбол мавсумига тайёргарлик кўраётган бўлса, футзал чемпионатда клубнинг асосан ёшлар таркиби иштирок этяпти. Футзалда ҳали тажриба орттириб улгурмаган ёш қизлар эса “опалари” қаршилигини қайтара олишмади.

Эртага чемпионат икки нчи турининг сўнгги кун учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўйинлар натижаси:

 

3 март

“Севинч” – “Пахтакор” – 16:0

“Металлург” – АГМК – 27:0

 

4 март

“Локомотив” – “Металлург” – 3:10

АГМК – “Севинч” – 0:26

 

5 март

“Локомотив” – “Севинч” – 0:12

“Пахтакор” – АГМК – 17:0

 

6 март

“Металлург” – “Севинч” – 1:3

“Локомотив” – “Пахтакор” – 4:2

 

7 март

“Металлург” – “Пахтакор”

 

“Локомотив” - АГМК