Янгиликлар / ПФЛ

"Ифтихор" - Мурувват уйига ташриф буюрди

07.03.2018 10:23 | ПФЛ

 

Халқизимизда савобли ишни ҳар ким ва ҳар куни қилиш керак, деган мақол бор. Мана шу ақидага амал қилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси хайрли ишга қўл урди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи  ва  “Ифтихор” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан жамоа аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Мурувват уйи”га ташриф буюриб, хайрия акциясини ўтказишди.

Футболчилар “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”га келган пайтда болалар учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерт дастури бўлаётган эди. Футболчиларнинг ташрифи эса қалби ўксик болаларга янада қувонч бахш этди.

Ўзига хос тадбирни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши спорт бўлими мудири Умид Ражабов  очиб берди.

Шундан кейин “Ифтихор” футбол клуби раҳбари Аҳроржон Эргашев сўзга чиқиб, келаётган баҳор байрамлари билан барчани табриклаб, жамоа ҳар доим меҳрга мухтож болаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкилади. Про-лигада муносиб иштирок этишни кўзлаётган “Ифтихор” жамоасининг мақсадлари улкан эканлигини айтар экан, клуб раҳбари айнан мана шу болалар учун жамоа чемпионликни қўлга киритишига ваъда берди.  

Тадбир якунида ушбу муассасада тарбия топаётган болаларга футболчилар томонидан клуб совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида “Мурувват уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.

 

 

Клуб матбуот хизмати

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 21 32-12 44
2 Бунёдкор 21 33-24 39
3 Навбаҳор 21 29-16 37
4 Локомотив 21 34-21 37
5 Бухоро 21 23-27 32
6 Металлург 21 21-27 30
7 Қўқон-1912 21 21-19 28
8 АГМК 21 24-25 26
9 Насаф 21 21-24 26
10 Қизилқум 21 18-29 20
11 Сўғдиёна 21 15-30 16
12 Нефтчи 21 11-28 12

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Тиаго Безерра 10
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Марат Бикмаев 9
4 Исмоил Гонсалвеш 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6