Янгиликлар / ПФЛ

Аёллар футзали: 2-тур ўйинлари якунланди – “Севинч” ҳамон пешқадам

07.03.2018 19:18 | ПФЛ

 

Бугун, пойтахтдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтаётган аёллар футзали бўйича мамлакат чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди.

 

Икки тур якунларига кўра бирорта ҳам очко йўқотмаган Қаршининг “Севинч” жамоаси мусобақанинг якка пешқадами бўлиб турибди. Иккинчи ўринда бораётган “Металлург” жамоаси эса қаршиликлардан олти очко ортда қолмоқда.

 

Биринчи ва иккинчи ўринлар эгалари деярли маълум бўлиб улгурди, бироқ учинчи ўрин учун ўйинлар қизғин кечиши кутилмоқда. Сабаби, “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоаларида вазият бир хил – 9 очкодан. Футзал, умуман, футбол бўйича маҳорат бобида ҳали шаклланиб улгурмаган АГМК жамоаси бирорта ҳам очко тўплай олганича йўқ.

 

 

Тўпурарлар баҳсида ҳам қизиқарли ҳолат кўзга ташланмоқда. Бу борадаги дастлабки учлик ҳам айнан “Севинч” қизларига тегишли – Шоимова, Бурхонова, Амирова...

   

7 март

“Металлург” – “Пахтакор” – 7:2

“Локомотив” – АГМК – 16:3

2-турдан кейинги вазият:

1.”Севинч”          8       8       0       0       101-5               24

2.”Металлург”     8       6       0       2      76-17                18

3.”Локомотив”    8       3       0       5       45-44                9

4.”Пахтакор”      8       3       0       5       41-49                 9

5.АГМК              8       0       0       8       6-154                 0

 

 

Тўпурарлар:

Мафтуна Шоимова (“Севинч”)       - 19

Малика Бурхонова (“Севинч”)       - 15

Гулзода Амирова (“Севинч”          - 15

Дилдора Эргашева (“Локомотив”) - 15

 

Чемпионатнинг 3-тур ўйинлари 16-20 март кунларига белгиланган.

 

 `

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 21 32-12 44
2 Бунёдкор 21 33-24 39
3 Навбаҳор 21 29-16 37
4 Локомотив 21 34-21 37
5 Бухоро 21 23-27 32
6 Металлург 21 21-27 30
7 Қўқон-1912 21 21-19 28
8 АГМК 21 24-25 26
9 Насаф 21 21-24 26
10 Қизилқум 21 18-29 20
11 Сўғдиёна 21 15-30 16
12 Нефтчи 21 11-28 12

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Тиаго Безерра 10
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Марат Бикмаев 9
4 Исмоил Гонсалвеш 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6