Янгиликлар / ПФЛ

Рўйхатдан ўтиш навбати футзал ва аёллар футболига келди

14.03.2018 17:22 | ПФЛ

 

Янги мавсумда янгича кўринишда старт олган Суперлиганинг икки тури ортда ҳам қолди. Икки тур якунлари таассуротлари аксарият мухлисларда ижобий эканлиги сир эмас. Жамоаларнинг қисқариши, ўйин вақтларининг кеч соатларга белгиланиши ва яна бошқа сезиларли ислоҳотлардан шубҳага борган баъзи футбол ишқибозлари шубҳалари ўринсиз эканлигини тан олаётганликлари ҳам бор гап. Суперлигаку ўз ўзанига тушиб олди, энди навбат Про-лига, футзал ва аёллар футболига ҳам етиб  келмоқда.

 

Авваллари олий ва биринчи лига (ҳозирги суперлига ва Про-лига) жамоаларини рўйхатдан ўтказиш (“заявка”) масъулияти ПФЛ зиммасида бўлиб, футзал ва аёллар футболи бўйича бу амалларни Ассоциациялар бажарарди. Энди эса Ассоциациялар тугатилди, иккала футбол кўриниши ҳам ПФЛ таркибига бирлашди. Демак, рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳам энди ПФЛнинг шу соҳа мутахассислари амалга оширишмоқда.

 

Про-лиганинг “Ифтихор”, “Ёзёвон”, “Истиқлол”, “Зомин”, “Норин”, “Хоразм”, “Бунёдкор-2”, “Пахтакор-2”, “Локомотив-БФК”, “Ғиждувон”, “Орол”, “Андижон”, “Машъал”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари рўйхатдан ўтиш дорасидаги дастлабки ҳаракатларни амалга оширишди. Жамоалар бугундан хужжатлардаги камчиликларни бартараф этиб, мавсумда қатнашиш рухсатини олувчи сўнгги рўйхат топширишга киришишди. Бугун “Ифтихор”, “Ёзёвон” ва “Истиқлол” жамоалари вакиллари  ПФЛга ташриф буюришди. Эртага “Зомин”, “Норин” ва “Хоразм” жамоаларининг навбати. 16 мартда “Бунёдкор-2”, “Пахтакор-2”, “Локомотив-БФК”, 19 мартда “Ғиждувон”, “Орол” ва “Андижон”, 20 мартда эса “Машъал”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари назоратдан ўтадилар.

 

Шунингдек, 12 мартдан футзал ва аёллар чемпионатида қатнашувчи жамоалар ҳам футболчиларини рўйхатдан ўтказишга киришишган. Футзал бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати 27 март санасига белгиланган бўлса, аёллар футболида клублар вакилларига 27 мартга қадар имконият берилган. Футзал чемпионатида Суперлига клублари – 12та жамоа қатнашади, аёллар футболида эса 12та клубга қўшимча равишда “Андижанка” ва  “Шўртан” жамоаларига ҳам рухсат берилган.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Про-лига мавсумига 25 мартда, футзал чемпионатига 30-31 мартда, аёллар чемпионатига эса 1 апрелда старт берилади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6