Янгиликлар

Наманганда аёллар футболи мавсуми тантанали равишда очилади

16.04.2018 18:59 | ПФЛ

 

 

17 апрель куни аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг 3-тур доирасидаги баҳсида Наманганнинг “Навбаҳор”  клуби ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув соат 16:00да Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.

 

 

Аёллар ўртасидаги XXIV миллий чемпионати баҳслари жорий мавсумда илк марта Наманганда ўтказилаётганлиги боис, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти томонидан очилиш маросимини юқори савияда ташкиллаштиришга ўзига хос тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур тадбирда таниқли эстрада хонандалари иштирокида шоу концерт дастури ҳам уюштирилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу учрашувга гувоҳ бўладиган, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлайдиган мухлис-мухлисалар стадионга ташриф буюрганидан афсусланмайдилар.