Янгиликлар / ПФЛ

“Бунёдкор” стадионига экскурсиялар давом этмоқда

11.05.2018 11:39 | ПФЛ

 

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ томонидан юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширишда давом этмоқда.

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра “Бунёдкор” стадионида “Очиқ эшиклар” тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Ана шу тадбирлар доирасида Уруш ва меҳнат фахрийлари, мактаб ўқувчилари, боғча тарбияланувчилари учун стадионга экскурсиялар ташкил қилиняпти.

 

Шунингдек, куни кеча Андижон вилояти футбол интернатининг 2004 йилда таваллуд топган футболчиларидан иборат жамоаси Тошкент шаҳрида ташкил этилган мусобақа доирасида "Бунёдкор" стадионига ташриф буюришди.

 

Стадионга ташриф буюрувчилар матбуот анжуманлари зали, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, клуб музейи ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишишди.

 

Бу каби тадбирлар юртимизда спортнинг футбол турини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш билан биргаликда, Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожига ҳам катта ҳисса қўшиши аниқ.

 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6