Янгиликлар / ПФЛ

Аёллар футболи: “Севинч-2” биринчи лига биринчи турида биринчи ўринда

14.05.2018 18:05 | ПФЛ

 

Тошкент вилоятининг Қибрайдаги Марказий ўйингоҳида аёллар ўртасида мамлакат биринчи лигасининг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Аслида олти-еттита жамоа иштирок этиши кўзда тутилган мусобақанинг бошланиш арафасида Гулистоннинг “Шарқ юлдузи” ҳамда Ёзёвон туманининг янги ташкил топган шу номдаги жамоалари Қибрайга етиб кела олмади ва биринчилик тўрт жамоа иштирокида старт олди.

 

 

Булар: “Севинч-2” (Қарши), АГМК-2 (Олмалиқ), “Динамо” (Самарқанд) ва “ТерДУ-Сурхон” (Термиз).

Жамоалар сони кам бўлгани учун ташкилотчилар мусобақани тўрт турдан иборат тарзда режалаштиришди ва ҳар турда жамоалар икки давравий ўйинлар ўтказадиган бўлди. 1-турнинг ўзида жамоалар икки борадан тўқнаш келишди. Аёллар футболида салкам ўн беш йилдан бери пешқадамлик қилиб келаётган Қаршининг “Севинч” клуби ёш футболчилари опаларининг анъаналарини давом эттиришди.  “Севинч-2” жамоаси барча учрашувларда ғалаба қозонган ҳолда, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди...

Қайд этилган натижалар:

 

1-тур. 1-давра.

 

10 май

“Динамо” – АГМК – 2:0

“Севинч-2” – “ТерДУ-Сурхон” – 8:0

 

11 май

“ТерДУ-Сурхон” - “Динамо” – 0:4

АГМК – “Севинч-2” – 0:4

 

12 май

“Динамо” – “Севинч-2” – 0:2

“ТерДУ-Сурхон” – АГМК – 1:2

 

2-давра

 

13 май

АГМК – “Динамо” – 1:2

“ТерДУ-Сурхон” – “Севинч-2” – 0:6

 

14 май

“Динамо” – “ТерДУ-Сурхон” – 1:0

“Севинч-2” – АГМК – 1:0

 

1-турдан кейинги вазият:

 

1-“Севинч-2”         5        5        0        0        21-0   15

2.”Динамо”            5        4        0        1        9-3     12

3.АГМК                 5        1        0        4        3-10     3

4.”ТерДУ-Сурхон”  5        0        0        5        1-21   0

 

Тўпурар: Дурдона Алиева (“Севинч-2”) – 5 та.

 

 

Биринчиликнинг навбатдаги 2-тур ўйинлари 19-23 июнга белгиланган. 3-тур августда, 4-тур эса сентябрда ўтиши режалаштирилган.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 16 24-15 32
3 Локомотив 17 29-18 31
4 Навбаҳор 16 22-12 28
5 Бухоро 16 20-22 25
6 Металлург 16 16-20 23
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 16 18-18 19
9 Қизилқум 16 16-23 16
10 Сўғдиёна 16 13-22 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 16 8-24 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Исмоил Гонсалвеш 7
5 Элгужа Григалашвили 7
6 Холмуҳаммедов Мурод 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5