Янгиликлар / ПФЛ

«Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоаси Тошкент шаҳар "Ҳокими кубоги" соҳиби

15.05.2018 10:15 | ПФЛ

 

 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида спортнинг волейбол, стон тенниси ва футбол турлари бўйича “Ҳоким Кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

10-15 май кунлари ташкиллаштирилган мусобақаларнинг волейбол ва стол теннис турлари бўйича ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлгач, футбол бўйича саралаш ўйинларидан сўнг финал учрашувини ўтказиш ва барча турнирлар лауреатларини тақдирлаш учун  ташкилотчи ва спортчилар Ўзбекистон футбол ассоциациясига жам бўлишди. Бу ердаги сунъий майдонда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида куч синашиш ва ягона чемпион жамоа номини аниқлаш учун майдонга  Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоалари тушишди.

 

 

 

Кескин ва муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам кучлар тенг келди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоасига кулиб боқди  2:1. Шу тариқа “Ҳоким Кубоги”  «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоасина насиб этди. Иккинчи ва учинчи даражали дипломлар билан эса Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда “Сувсоз” давлат унитар корхонасининг ҳавакор футболчилари тақдирланишди.

 

 

Маросим давомида спорт фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқиб, беллашувлар қизиқарли кечганини, спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларни ушбу муваффақият билан табриклаб, келгуси фаолиятида омадлар тилади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6