Янгиликлар / Ёшлар биринчилиги

“Бунёдкор” тарбияланувчилари футбол мактаблари ўртасида Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби бўлди

15.11.2017 12:47 | Ёшлар биринчилиги

Бухоро шаҳрида Олий ва Биринчи Лига клублари қошидаги футбол мактабларининг 2001–2002 йиллларда таваллуд топган тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги финал босқичи бўлиб ўтди.

Жами 8 жамоа иштирок этган мусобақа финалида “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари тарбияланувчилари ўзаро тўқнаш келишди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунига етгач, ўтказилган пенальтилар баҳсида ёш “қалдирғочлар” 4:3 ҳисобида ғалабага эришиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

3-ўрин учун баҳсда эса “Уз-Донг-Жу” “Бухоро”дан устун келди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу ўйинда ҳам ғолиб пенальтилар баҳсида аниқланди. 

Таъкидлаш жоизки, бу каби мусобақалар ёш футболчиларни катта футболга тайёрлаш, селекция жараёнини ўтказиш, футболчилар орасидан муносибларини ташлаш учун хизмат қилади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Тиаго Безерра 8
3 Жавлон Иброхимов 8
4 Элгужа Григалашвили 7
5 Холмуҳаммедов Мурод 7
6 Исмоил Гонсалвеш 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5