Янгиликлар / Ёшлар биринчилиги

Бухорода ўсмирлар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтмоқда

28.11.2017 16:58 | Ёшлар биринчилиги

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар доирасида болалар, ўсмирлар ва ёшлар иштирокида турли мусобақалар ташкил этилиб,  мазкур мусобақаларда ёш футболчиларнинг фаол иштирок этиши йўлга қўйилмоқда.

Айни кунларда Бухоро шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар терма  жамоаларининг  2000-йилда туғилган ўсмирлар гуруҳлари ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашяпти. 

“А” гуруҳи: Бухоро, Тошкент вилояти, Жиззах

“B” гуруҳи: Андижон, Сирдарё, Хоразм

“С” гуруҳи: Самарқанд, Қашқадарё, Қорақалпоғистон Республикаси

“D”гуруҳи: Фарғона, Тошкент шаҳри, Наманган

Кеча 27 ноябрь куни чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Натижалар билан танишинг: 

Тошкент вилояти – Наманган 2:0

Андижон – Қашқадарё 2:0

Тошкент шаҳри – Жиззах 1:0

Самарқанд – Сирдарё 1:1 

9-12 ўринлар учун — Бухоро – Фарғона 1:0

9-12 ўринлар учун — Хоразм - Қорақалпоғистон Республикаси 1:0

 

Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. 

11-12 ўринлар учун — Фарғона – Хоразм

9-10 ўринлар учун — Бухоро - Қорақалпоғистон Республикаси

5-8 ўринлар учун — Наманган – Самарқанд

5-8 ўринлар учун — Қашқадарё – Жиззах

1-4 ўринлар учун — Тошкент вилояти – Сирдарё

1-4 ўринлар учун — Андижон – Тошкент шаҳри  

Мусобақа 29 ноябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Элгужа Григалашвили 7
5 Холмуҳаммедов Мурод 7
6 Исмоил Гонсалвеш 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5