Янгиликлар

1999–2000 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон Биринчилиги финал босқичи старт олди

07.12.2017 17:19 | Ёшлар биринчилиги

Олий Лига клублари қошидаги футбол мактабларининг 1999–2000 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги финал босқичи старт олди.

Ўзбекистон Биринчилиги финал босқичида жамоалар иккита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда. “А” гуруҳидан “Насаф”, “Бухоро” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўрин олишган бўлса, “B” гуруҳида “Шўртан”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Машъал” қатнашмоқда.

Бугун мазкур турнирда гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Уларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

 

1-тур (7 декабрь)

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 4:3

“Шўртан” (Ғузор) – “Машъал” (Муборак) 0:3

 

“Пахтакор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) 0:1