Янгиликлар / Ёшлар биринчилиги

Ёшлар лигаси: Мезбонлар устунлик қилишди

18.03.2018 17:57 | Ёшлар биринчилиги

 

Кеча Ёшлар лигасининг 3-тур доирасидаги сўнгги икки ўйин ўтказилди.

Иккаласида ҳам мезбонлар устунлик қилишди. Навоийда “Насаф” жамоасини қабул қилган “Қизилқум” ёшлари кучли рақибларига қарши ишончли ҳаракат қилишди ва якунда ғалаба қозонишди. Иккинчи жуфтликда “Пахтакор” Олмалиқнинг АГМК жамоасига мезбонлик қилди. Ёш “шерлар” биринчи бўлимдаёқ рақиблар дарвозасини тўрт бор нишонга олишиб, ўйин тақдирини ҳал этиб бўлишганди. Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга битта ҳам тўп киритилмади...

 

 

 “Қизилқум” – “Насаф” – 2:0 (0:0).

17 март. Навоий шаҳри. “Кимёгар” стадиони. 453 томошабин.

Ҳакамлар: Шуҳрат Ражабов (Бухоро), Акмал Султонов (Навоий), Ғанишер Самандаров (Навоий).

Голлар: Ахлиддин Файзиев (67), Аббос Рустамов (90+3).

Огоҳлантириш: Сардор Жаҳонов (33), Суҳроб Ярашев (72) – Сардор Саъдуллаев (43).

Назоратчи – Александр Попов (Тошкент).

 

 

 “Пахтакор” –АГМК – 4:0 (4:0).

17 март. Қибрай тумани. “Қибрай” спорт мажмуаси ўйингоҳи. 84 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент), Авазбек Абдуллаев (Тошкент), Жамолиддин Нажмиддинов (Тошкент).

Голлар: Шоҳруҳ Махмудхожиев (15, 26), Асадбек Собиржонов (23), Собит Синдоров (36).

Огоҳлантириш: Камрон Саидаъзимов (19)  - Шахбоз Умаров (11), Санжар Рихсибоев (39), Сардор Абдунабиев (85).

 

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 16 24-15 32
3 Локомотив 17 29-18 31
4 Навбаҳор 16 22-12 28
5 Бухоро 16 20-22 25
6 Металлург 16 16-20 23
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 16 18-18 19
9 Қизилқум 16 16-23 16
10 Сўғдиёна 16 13-22 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 16 8-24 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Тиаго Безерра 8
3 Жавлон Иброхимов 8
4 Холмуҳаммедов Мурод 7
5 Исмоил Гонсалвеш 7
6 Элгужа Григалашвили 7
7 Йован Жокич 6
8 Зохид Абдуллаев 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5