Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Бухоро” "Пахтакор"ни мағлуб этди

05.04.2018 16:18 | Ёшлар биринчилиги

 

 

Бугун мамлакат чемпионати Ёшлар лигасининг 5-тур доирасидаги яна иккита ўйин бўлиб ўтди. Ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилган “Металлург” йирик ҳисобда ғалаба қозонган ҳолда турнир жадвали пешқадамлигидаги аҳволини янада мустаҳкамлаб олди.

 

Иккинчи ўйинда ҳам мезбонлар зафар қучишди – “Бухоро” Тошкентнинг “Пахтакор” ёшлари дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишнинг уддасидан чиқди...

 

 “Бухоро” – “Пахтакор” – 2:0 (2:0)

5 апрель. Бухоро шаҳри. “Умид” ўйингоҳи. 372 томошабин.

Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши), Александр Буров (Бухоро), Акмал Ғиёсов (Бухоро).

Голлар: Хуршид Олимов (5), Мирфаёз Муҳиддинов (42-пен.).

Огоҳлантириш: Хуршид Олимов (36) – Камрон Саидазимов (49), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (90).

Назоратчи – Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

 

 

“Металлург” – “Сўғдиёна” – 5:1 (2:0)

5 апрель. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 168 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент), Абдуллохўжа Саидов (Тошкент вил.), Азамат Бобомуродов (Тошкент вил.).

Голлар: Дониёр Ҳошимов (6), Аброр Тошқўзиев (31), Муҳаммаджон Султонов (59), Абдулборий Олимов (68), Ҳусниддин Салойдинов (87) – Саҳоб Рашидов (65).

Огоҳлантиришлар: Жасурбек Ўринов (30), Муҳиддин Холбеков (89).

 

Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).