ПФЛ хақида

Мамлакатимизда футбол клублари ишини яхшилаш ва ривожлантириш мақсадида Осиё футбол конфедерациясининг тавсиясига биноан 2008 йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ташкил этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда профессионал ва ярим-профессионал футбол клублари ўртасида қуйидаги мусобақлар ўтказиб келинмоқда:
  • Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати (14 жамоа);
  • Биринчи лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги (24 жамоа);
  • Профессионал футбол клублари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси;
  • Олий лига жамоалари ўринбосарлари таркиблари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги;
  • Иккинчи лига вакилларининг Биринчи лигага ўтиш иккинчи босқич турнири;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кубоги соҳиблари ўртасида жисмоний тарбия жамоалари кубоги финал мусобақаси;
  • Олий ва биринчи лига клублари тайёрлов гуруҳлари ва БЎФМлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги.
 
ПФЛ мақсад ва вазифалари:
 
Мамлакатимизда профессионал футболни такомиллаштириш тизими биринчи навбатда профессионал футбол клубларимизнинг Осиё чемпионлари лигасида муваффақиятли қатнашувини таъминлаш, шунингдек, ФИФА, ОФК чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган юқори малакали футболчилар билан терма жамоаларимиз таркибини мустаҳкамлаш.