Маркетинг

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Ўзбекистон Олий Лигаси ва Биринчилиги клублари, футбол ҳакамлари, мураббийлар ва футболчиларни бирлаштирувчи ташкилот ҳисобланади.
 
2012 йилги Ўзбекистон Олий Лигаси баҳсларида 14 жамоа иштирок этмоқда. Булар, «Бунёдкор” (Тошкент), «Пахтакор” (Тошкент), «Локомотив” (Тошкент), «Олмалиқ” (Олмалиқ), «Металлург” (Бекобод), «Андижон” (Андижон), «Навбаҳор” (Наманган), «Нефтчи” (Фарғона), «Динамо” (Самарқанд), «Бухоро” (Бухоро), «Қизилқум” (Зарафшон), «Насаф” (Қарши), «Машъал” (Муборак), «Шўртан” (Ғузор) клубларидир. Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг «Спорт” телеканали эса Олий Лига ўйинларини тўғридан-тўғри ва ёзиб олинган ҳолда трансляция қилувчи ягона телеканал ҳисобланади ва унинг кўлами бутун Ўзбекистон ҳудудини қамраб олади.
 
ЎзПФЛ қизиқиш билдирган ва манфаатдор ташкилот ва компанияларни ҳамкорликка чақиради ва уларга ЎзПФЛ байроғи остида ўтказилаётган мусобақалар – Олий Лига, Ўзбекистон Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубогига ҳомийлик қилишни таклиф қилади.
 
Ҳомийлик ва ҳамкорлик қилиш истагида бўлган ташкилот ва компанияларга тақдим этиладиган имконият ҳамда шароитлар, шунингдек, шартлар ва талаблар тўғрисида махсус файлдан тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.