1-тур
11.03.2021 (ПШ, 18:30)
Қизилқум
-
Андижон
-
1-тур
11.03.2021 (ПШ, 16:15)
Сурхон
-
Металлург
-
1-тур
10.03.2021 (ЧР, 18:30)
Бунёдкор
-
Машъал
-
1-тур
10.03.2021 (ЧР, 18:30)
Насаф
-
Пахтакор
-
1-тур
10.03.2021 (ЧР, 16:15)
Турон
-
Қўқон-1912
-
1-тур
09.03.2021 (СЕ, 18:30)
АГМК
-
Локомотив
-
1-тур
09.03.2021 (СЕ, 18:30)
Навбаҳор
-
Сўғдиёна
-
Финал
20.12.2020 (ЯШ, 15:00)
АГМК
0
Пахтакор
3
1/2 финал
16.12.2020 (ЧР, 16:00)
АГМК
1
Насаф
0
1/2 финал
16.12.2020 (ЧР, 13:00)
Қўқон-1912
0
Пахтакор
3
1/4 финал
12.12.2020 (ШН, 16:00)
АГМК
4
Металлург
3
1/4 финал
12.12.2020 (ШН, 16:00)
Навбаҳор
1
Насаф
2
1/4 финал
12.12.2020 (ШН, 13:00)
Пахтакор
1
Қизилқум
0
1/4 финал
12.12.2020 (ШН, 13:00)
Машъал
0
Қўқон-1912
1
1/8 финал
08.12.2020 (СЕ, 16:00)
Пахтакор
8
Сўғдиёна
1
1/8 финал
08.12.2020 (СЕ, 14:00)
Локомотив
0
АГМК
3
1/8 финал
08.12.2020 (СЕ, 14:00)
Машъал
3
Шўртан
1
1/8 финал
08.12.2020 (СЕ, 13:00)
Қўқон-1912
4
Сурхон
0
1/8 финал
07.12.2020 (ДУ, 16:00)
Қизилқум
3
Бунёдкор
1
1/8 финал
07.12.2020 (ДУ, 14:00)
Бухоро
0
Металлург
2
1/8 финал
07.12.2020 (ДУ, 14:00)
Оқтепа
0
Навбаҳор
2
1/8 финал
07.12.2020 (ДУ, 13:00)
Андижон
0
Насаф
1
Саралаш. Иккинчи босқич
31.07.2020 (ЖУ, 18:00)
Шўртан
2
Нефтчи
1
Саралаш. Иккинчи босқич
31.07.2020 (ЖУ, 18:00)
Динамо
3
Оқтепа
4
Саралаш. Биринчи босқич
23.06.2020 (СЕ, 17:30)
Истиқлол
0
Динамо
3
Саралаш. Биринчи босқич
23.06.2020 (СЕ, 17:30)
Турон
1
Шўртан
1
Саралаш. Биринчи босқич
23.06.2020 (СЕ, 17:30)
Нефтчи
3
Хоразм
2
20-тур
01.12.2020 (СЕ, 14:00)
Нефтчи
0
Турон
1
20-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Оқтепа
1
Истиқлол
1
20-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Хоразм
2
Зомин
0
20-тур
29.11.2020 (ЯШ, 14:00)
Шўртан
1
Динамо
2
19-тур
26.11.2020 (ПШ, 14:00)
Зомин
4
Оқтепа
1
19-тур
25.11.2020 (ЧР, 11:30)
Хоразм
3
Истиқлол
1
19-тур
24.11.2020 (СЕ, 14:00)
Турон
2
Шўртан
0
19-тур
23.11.2020 (ДУ, 14:00)
Нефтчи
0
Динамо
1
18-тур
22.11.2020 (ЯШ, 14:00)
Зомин
3
Истиқлол
0
18-тур
22.11.2020 (ЯШ, 14:00)
Хоразм
0
Оқтепа
1
18-тур
20.11.2020 (ЖУ, 14:00)
Нефтчи
1
Шўртан
0
18-тур
19.11.2020 (ПШ, 14:00)
Турон
3
Динамо
0
17-тур
15.11.2020 (ЯШ, 14:00)
Турон
0
Нефтчи
2
17-тур
14.11.2020 (ШН, 14:00)
Динамо
1
Шўртан
1
17-тур
13.11.2020 (ЖУ, 14:00)
Истиқлол
2
Оқтепа
1
17-тур
13.11.2020 (ЖУ, 14:00)
Зомин
1
Хоразм
3
16-тур
10.11.2020 (СЕ, 14:00)
Динамо
2
Нефтчи
0
16-тур
09.11.2020 (ДУ, 14:30)
Оқтепа
1
Зомин
0
16-тур
09.11.2020 (ДУ, 14:00)
Истиқлол
2
Хоразм
0
16-тур
09.11.2020 (ДУ, 14:00)
Шўртан
1
Турон
1
Иккинчи босқич. 5-тур
07.12.2020 (ДУ, 15:00)
Пахтакор-79
2
Янгиер
4
Иккинчи босқич. 4-тур
05.12.2020 (ШН, 14:00)
Жиззах-Барс
2
Навбаҳор-Фарм
1
Иккинчи босқич. 4-тур
05.12.2020 (ШН, 14:00)
Яшнобод
4
Чиғатой
7
Иккинчи босқич. 4-тур
05.12.2020 (ШН, 14:00)
Ғиждувон
1
Рубин
2
Иккинчи босқич. 4-тур
05.12.2020 (ШН, 14:00)
Пахтакор-Фарм
2
Бунёдкор-Фарм
0
Иккинчи босқич. 4-тур
05.12.2020 (ШН, 13:00)
Арал Самали
2
Лoкомотив-БФК
1
Иккинчи босқич. 4-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Лoкомотив-БФК
1
Жиззах-Барс
1
Иккинчи босқич. 4-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Навбаҳор-Фарм
4
Яшнобод
1
Иккинчи босқич. 4-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Чиғатой
4
Арал Самали
1
Иккинчи босқич. 4-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Бунёдкор-Фарм
1
Пахтакор-79
0
Иккинчи босқич. 4-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Янгиер
1
Ғиждувон
0
Иккинчи босқич. 4-тур
30.11.2020 (ДУ, 14:00)
Рубин
1
Пахтакор-Фарм
3
Иккинчи босқич. 3-тур
25.11.2020 (ЧР, 14:30)
Пахтакор-Фарм
1
Янгиер
3
Иккинчи босқич. 3-тур
25.11.2020 (ЧР, 14:30)
Чиғатой
0
Лoкомотив-БФК
4
Иккинчи босқич. 3-тур
25.11.2020 (ЧР, 14:30)
Рубин
3
Бунёдкор-Фарм
2
Иккинчи босқич. 3-тур
25.11.2020 (ЧР, 14:00)
Ғиждувон
1
Пахтакор-79
2
Иккинчи босқич. 3-тур
25.11.2020 (ЧР, 14:00)
Яшнобод
1
Жиззах-Барс
1
Иккинчи босқич. 3-тур
25.11.2020 (ЧР, 11:30)
Арал Самали
1
Навбаҳор-Фарм
0
Иккинчи босқич. 2-тур
21.11.2020 (ШН, 14:00)
Навбаҳор-Фарм
5
Чиғатой
1
Иккинчи босқич. 2-тур
20.11.2020 (ЖУ, 14:30)
Жиззах-Барс
1
Арал Самали
1

Йилнинг энг яхшилари аниқланди

Бугун пойтахтимиздаги “Зарафшон” концерт залида ЎФАнинг йиллик ҳисобот Конгресси ва йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда функционерлар, мураббийлар ва футболчилар, нуронийлар – умуман ўзбек футболи намоёндалари жам бўлишди. Жами 21 та номинация бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди.

- Ўзбек футболи нуронийси - Евгений Валицкий

ЎФA Фахрийлар кенгаши аъзоси, ўтмишнинг ёрқин юлдузи Евгений Валицкий “Ўзбек футболи нуронийси” соврини билан тақдирланади Евгений Борисович кўп йиллар давомида Ўзбекистонда малакали футболчи ва мураббийларни тарбияланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келди.


- Энг яхши ёшлар мураббийи - Зайниддин Тожиев

Болалар ва ўсмирлар футболи бўйича 2020 йилнинг совриндор мураббийи Зайниддин Тожиев “Энг яхши ёшлар мураббийи” соврини билан тақдирланди. Зайниддин Тожиев “Одил Aҳмедов” академияси жамоасининг бош мураббийи сифатида У12 ва У13 Тошкент шаҳар чемпионлигини ҳамда Тошкент терма жамоаси билан Ўзбекистон кубоги ва ЎФA Супер Кубоги бош совринини қўлга киритди.


- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши ёш футболчиси - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ўзбекистон Миллий терма жамоасида ёшларга берилаётган имконият ўз самарасини бера бошлади. Бир йўла уч нафар 2001 йилда таваллуд топган футболчилар МТЖда дебют ўйинини ўтказдилар. Булар Ҳожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Aбдувоҳид Неъматов. Улар орасида Суперлига ўйинларини тўлиқ ўтказган “Насаф” клуби дарвозабони Aбдувоҳид Неъматов “Энг яхши ёш футболчи” номига сазовор бўлди.


- Самарали ҳамкорлик - Coca Cola, Apex Insurance, Sport TV, UzReport TV

2020 йилги мавсум давомида Ўзбекистон Суперлигаси ва Про Лига учрашувларини ташкил этишда самарали ҳамкорлик учун Coca Cola компанияси, Apex Insurance суғурта компанияси, Sport ҳамда UzReport телеканалларитақдирланди.


- Махсус соврин - ФК Турон (Яйпан)

2020 йилнинг кашфиёт клуби, кетма-кет 3 мавсумда ўзи иштирок этган чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган, 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасига йўлланмасига эга чиққан Яйпаннинг “Турон” жамоаси Махсус соврин билан тақдирланди.


- Про лиганинг энг яхши футболчиси

2020 йилги Про Лига беллашувларида муносиб ўйин намойиш этган футболчилар кўп бўлди. Улар орасида Aбдулазизхон Aбдурашидов, Жасур Холтўраев ва Отабек Зокиров ўз ўйинлари билан алоҳида ажралиб туришди. Ўтказилган сўровномага кўра “Турон” клуби ҳужумчиси Aбдулазизхон Aбдурашидов “Про Лиганинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди


- Фидоийлик рамзи - "Пахтакор" фан-клуби

Иккинчи маротаба таъсис этилаётган мазкур совринни “Пахтакор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблиги ҳамда ОЧЛ баҳсларидаги муносиб иштирокида ўз ҳиссасини қўшган “Пахтакор” мухлислар клубига Фидоийлик рамзи топширилди.


- Мухлислар меҳри - "Насаф" (Қарши)

Ёш истеъдодларни кашф этишда давом этаётган Қашқадарё вилоятининг “Насаф” клуби жорий мавсум Суперлиганинг кумуш медаллари соҳибига айланди ва Мухлислар меҳри совринига сазовор бўлди.


- Йилнинг энг яхши ҳаками - Аҳрол Рискуллаев

Йил давомида бўлиб ўтган муросасиз учрашувларда адолат билан якуний қарорларни қабул қилиши билан мутахассислар эътирофини қозонган Aҳрол Рискуллаев йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси - Акбар Усмонов ("Пахтакор")

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида муносиб ўйин намойиш этган Исохон Ибрагимов, Ҳусниддин Нишонов ва Aкбар Усмонов якуний номзодлар учлигидан ўрин олди. Ўтказилган сўровномага кўра “Пахтакор” клуби футзалчиси Aкбар Усмонов Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси деб эълон қилинди.


- Энг яхши футбол журналисти - Зухриддин Қиличев

Йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ тадбирларини фаол ёритган юртимизда футболнинг оммавийлик даражасини оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган “Спорт” телеканали журналисти Зухриддин Қиличев ЎФA талқинига кўра йилнинг энг яхши журналисти деб эътироф этилди.


- Энг яхши ҳудудий ассоциация - Фарғона ФА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ биринчилардан бўлиб ўзининг моддий-техник базасига эга бўлган Носир Отақўзиев бошқарувидаги Фарғона вилояти футбол ассоциацияси “Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация” соврини билан тақдирланди.


- Fair Play соврини - ФК Оқ-Тепа (Тошкент)

Aнъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган ҳалол ўйин соврини 2020 йил якунларига кўра майдондаги хулқи билан барчага наъмуна бўлган Про Лига иштирокчиси Тошкентнинг “Оқтепа” жамоаси “Fair Play” совринига муносиб кўрилди.


- Coca Cola Суперлигасининг энг чиройли голи - Санжар Турсунов

Суперлиганинг 8-тури доирасида "Қўқон-1912"га қарши учрашувда АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов томонидан майдон марказидан киритилган гол йилнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.


- Жасорат соврини - Ҳасан Раҳимжонов

Ўзбекистон Биринчи лигасидаги “Пахтакор 2” – “Рубин” учрашувида қийин вазиятда қолган меҳмонлар жамоаси футболчиси Ҳусан Ҳасановнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги учун “Рубин” шифокори Ҳасан Раҳимжонов “Жасорат” соврини билан тақдирланди.


- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши тўпурари - Драган Черан ("Пахтакор")

"Пахтакор"нинг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан қаторасига иккинчи йилдирки, Суперлига тўпурари бўлмоқда. У якунига етган мавсумда чемпионат доирасида "шерлар" сафида 26 баҳсда 20 та тўп киритишга эришди. 


- Coca Cola Суперлигаси-2020 рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф");

Ҳимоячилар (чапдан ўнгга): Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор");

Ярим ҳимоячилар (чапдан ўнгга): Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), Марко Станоевич ("Насаф"), Драган Черан ("Пахтакор"), Мурод Тошматов (АГМК)

Ҳужумчилар (чапдан ўнгга): Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Бобир Абдухолиқов ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Бунёдкор").


- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши мураббийи - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")

Шота Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш этиб, Суперлигада чемпион бўлди. Қолаверса, Ўзбекистон кубогида ҳам бош совринга эга чиқди. Қаторасига иккинчи йил "шерлар"ни чемпионлик сари етаклаган грузиялик мутахассис эса Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилди.


- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси - Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Coca Cola Суперлигасида муносиб ўйин намойиш этган Жалолиддин Машарипов, Бобир Абдухолиқов  ва Игорь Сергеев якуний номзодлар учлигидан ўрин олди. Ўтказилган сўровномага кўра “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Coca Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.


- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси - Людмила Карачик ("Бунёдкор-W")

2020 йилги Aёллар чемпионати давомида жамоаси ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшган Людмила Карачик, Саида Галимова ва Диёрахон Хабибуллаева “Энг яхши аёл футболчи” совринига номзод футболчилардан иборат якуний рўйхатдан жой олди. Ўтказилган сўровномага кўра “Бунёдкор-W” клуби аъзоси Людмила Карачик “Энг яхши аёл футболчи” соврини билан тақдирланди.


- Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

Вадим Aбрамов, Миржалол Қосимов ва Рўзиқул Бердиев якуний учлигини ҳосил қилган журналистлар ўртасидаги ўтказилган сўровнома натижасига кўра Қаршининг “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Сагдуллаевич 4-бор “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритди.


- Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоров иштирокидаги 2020 йилдаги “Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси” соврини учун кечган курашда “Пахтакор” яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятидаги биринчи индивидуал совринига эга чиқди.